Совчилик каналларидан нимаси билан фарқ қилади?

Telegramдаги совчилик каналларида анкета кўпинча ҳаммага очиқ эълон қилинади ва унда телефон рақами кўрсатилади. YorYorBot'да профил фақат илова ичида кўринади, хабарларда телефон рақами ва ҳаволалар автоматик блокланади, суҳбат эса икки томон ҳам қизиқиш билдиргандан кейин очилади. Premium'даги «Ҳаё режими» билан суратларингизни фақат мослик юзага келгандан кейин кўрсатишингиз мумкин.

Оддий танишув ботларидан фарқи нима?

YorYorBot тасодифий суҳбат учун эмас. Хабар ёзишдан олдин профилни тўлдириш керак: камида битта расм, таълим, оилавий ҳолат ва касб. Ҳар бир суҳбат олдидан «Соф ният келишуви»ни қабул қиласиз, профилларни видео-селфи орқали тасдиқлаш мумкин, шикоятлар эса жамоа томонидан кўриб чиқилади. Батафсил: хавфсизлик тизими.

Оила қандай қатнашади?

Ота-она фарзанди номидан номзод излаши мумкин, фойдаланувчи эса ўз васийсини суҳбатларни ўқиш режимида кузатишга таклиф қилиши мумкин. Батафсил: васий режими.